Ҳиндистонлик қиз Гиннеснинг рекордлар китобига дунёдаги энг узун сочли ўспирин сифатида кирди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китобининг расмий сайтида хабар берилган.
18 ёшли Ниланши Патель биринчи марта 2018 йил 21 ноябрда ўсмирлар орасида энг узун соч эгаси сифатида тан олинганлигини айтди. Ўшандан бери у икки марта ўз рекордини янгилади. Икки йил олдин унинг сочлари 1,7 метр узунликда эди, аммо ўшандан бери яна 30 сантиметр ўсган.
Патель сочларини ўстиришни олти ёшида бошлаган. «Мен сочимни кесгандим ва жуда ёмон кўринишга келганди. Шундан сўнг ҳеч қачон сочимни кесмасликка қарор қилдим. Олти ёшимдан бери сочларимга тегмаганман», – дея изоҳ берди у.
Aйни пайтда, қиз бошқа ёш тоифасида жаҳон рекордини ўрнатиш учун сочларини ўстиришни давом эттиришга қарор қилмаган.