Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистонда “яшил моғор” аниқланди

A A A
Ҳиндистонда “яшил моғор” аниқланди

Ҳиндистонда шифокорлар коронавирусга чалинган беморда яна бир қўзиқорин касаллиги – “яшил моғор”ни аниқлади. Аввалроқ мамлакатда “қора”, “оқ” ва “сариқ моғор” қайд этилган эди.

Янги инфекция Индоре шаҳрида аниқланган. Илк бемор сўнгги бир ярим ой давомида шаҳар касалхонасида даволанган 34 ёшли эркак. У COVID-19’дан тикланди, аммо тез орада бурунидан қон кета бошлади ва иситмаси кўтарилди.

Шифокорлар у мукормикозга чалинган деган қарорга келишди. Аммо текширувдан сўнг беморда “яшил моғор” – қўзиқорин касаллиги бўлган аспергиллоз варианти борлиги аниқланди.

“Ташхис қўйиш пайтида унинг ўпкасида мукормикоз ёки қора қўзиқориндан фарқ қилувчи яшил қўзиқорин топилган. Бу мамлакатда яшил моғор пайдо бўлган биринчи ҳолат бўлиши мумкин”, деди давлат соғлиқни сақлаш департаменти вакили Апурва Тивари.

Мукормикоз узоқ вақт давомида интенсив терапия бўлимида бўлган ва стероидлар ёки кислород ёрдамини олган COVID беморларида аниқланади. Касаллик узоқ вақт давомида катта дозада стероид қабул қиладиган диабет касалларида ҳам учрайди, бу эса иммунитетнинг пасайишига олиб келади.

Киритилди: 17:45 17.06.2021. Ўқилди: 2947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар