Бугун 17 ноябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Ҳиндистонда вакцина етказиб бериш тўхтатилди

A A A
Ҳиндистонда вакцина етказиб бериш тўхтатилди

Халқаро CОVAX лойиҳасига Ҳиндистондаги коронавирус инқирози туфайли 140 миллион доза коронавирус вакциналари етишмаяпти.

Serum Institute of India вакцина етказиб беришни тўхтатди. Институт 2021 йилда CОVAX учун икки миллиард вакцинанинг тахминан ярмини eтказиб бериши керак эди, аммо март, апрель ва май ойларида таъминот бажарилмаган. Шу билан бирга, дефицит июнь охиригача 190 миллион дозага ўсиши кутилмоқда.

Ўз навбатида, Unisef G7 давлатлари – Канада, Франция, Германия, Италия, Япония, Буюк Британия ва АҚШ, шунингдек, Европа Иттифоқини ўзларининг ортиқча вакциналарини зудлик билан хайрия қилишга чақиради.

Unisef маълумотларига кўра, мамлакатлар гуруҳи биргаликда ўз аҳолисини эмлаш мажбуриятини бажараётганда тахминан 153 миллион дозани хайрия қилиши мумкин.

Киритилди: 19:00 18.05.2021. Ўқилди: 3355 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар