Ҳиндистонда ҳинд миллиардерининг кенжа ўғли 28 ёшли Анант Амбани учун тўй олдидан уч кунлик зиёфат бўлиб ўтмоқда. Тадбирда хонанда Рианна чиқиш қилди, кеча таниқли шахслар ва миллиардерлар меҳмон бўлди, деб хабар беради Kazinform агентлиги Times of Indiaга таяниб.
Куёвнинг отаси Мукеш Амбани - Reliance Anil Dhirubhai Ambani Group компаниясининг эгаси, Ҳиндистон ва Осиёдаги энг бадавлат одам ҳисобланади. Forbes маълумотларига кўра, у дунёдаги энг бой одамлар орасида 9-ўринни эгаллаган ва унинг бойлиги 117 миллиард долларга баҳоланган.
Уч кунлик маросимга 1200 киши таклиф этилган, жумладан Хиллари Клинтон, Билл Гейтс, Марк Цукерберг, Иванка Трамп ва бошқа машҳур кишилар. Меҳмонлар учун жаҳон юлдузлари, жумладан Рианна ҳам чиқиш қилишди.
Меҳмонларга машҳур ошпазлардан 2500 турдаги таомлар таклиф этилди. Шунингдек, уларга тўққиз саҳифадан иборат дресс-код тақдим этилди.
Манбаларга кўра, оила ушбу тадбирга 151,6 миллион доллар сарфлаган.
Бу ҳали тўйдан олдинги маросим, тўйнинг ўзи июль ойида бўлиб ўтади.