Ҳиндистоннинг шимолий ва шимоли-шарқида сув тошқинлари, кўчкилар ва кучли ёмғирлар натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда The Independent нашри хабар бермоқда.
Қутқарув гуруҳлари кўчки остида қолган деб тахмин қилинган одамларни қидирмоқда. Қурбонлар сони ортиши кутилмоқда.
Синоптиклар кучли ёғингарчиликнинг янада кучайиши ҳақида огоҳлантиришди.