Бугун 16 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонда самолёт асаларилар тўдаси туфайли уча олмади (видео)

Ҳиндистонда самолёт асаларилар тўдаси туфайли уча олмади (видео)

Асаларилар галаси самолёт танасини қоплаб, Ҳиндистондаги парвозни кечиктирди.

Бу ҳақда Times of India нашри хабар бермоқда.

IndiGo авиакомпаниясининг Суратдан Жайпурга рейси 7 июль, душанба куни кечқурун учиши керак эди, бироқ камида 50 дақиқага кечиктирилди. Багажни юклаётган авиакомпания ходимлари биринчи бўлиб самолётнинг юк омбори атрофида айланиб юрган асалариларни пайқаб қолишган ва дарҳол авиакомпания ва аэропорт ходимларини огоҳлантирган.

"Биз бу ҳақда аэропорт ўт ўчириш бригадасига хабар бердик. Улар асалариларни олиб ташлаш учун ўт ўчириш машинасидан сув оқимидан фойдаланишди", - деди аэропорт вакили.

Унинг сўзларига кўра, ўт ўчирувчилар илгари бундай ҳолатга дуч келмаган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

Киритилди: 22:45 08.07.2025. Ўқилди: 1155 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!