Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонда миллионлаб уй бекаларига пул тўлаш бўйича ўзига хос тажриба ўтказилмоқда — BBC

Ҳиндистонда миллионлаб уй бекаларига пул тўлаш бўйича ўзига хос тажриба ўтказилмоқда — BBC

"Ҳиндистонда ҳақ тўланмайдиган уй меҳнатини тан олишга қаратилган дунёдаги энг йирик ижтимоий синовлардан бири амалга оширилмоқда. Мамлакатнинг 12 штатида расмий иш жойига эга бўлмаган ва уй хўжалигини юритиш, болалар ва кекса қариндошларини парвариш қилиш билан шуғулланадиган уй бекаларига ҳукумат томонидан мунтазам равишда моддий нафақалар тўланадиган бўлди", дея хабар бермоқда нашр.

Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа Ҳиндистондаги 118 миллионга яқин аёлни қамраб олади ва дунёдаги энг кенг кўламли лойиҳалардан бири ҳисобланади. Тўловлар аёллар номига очилган банк ҳисоб рақамларига ўтказилади ва бандликни тасдиқлаш ёки харажатлар тўғрисида ҳисобот талаб қилинмайди.

"Ойлик тўловлар миқдори 1000 дан 2500 ҳинд рупиясигача (тахминан 12 дан 30 АҚШ долларигача) ўзгариб туради. Ажратилган маблағлар кичик ҳажмда бўлишига қарамай, миллионлаб оилалар учун, айниқса, қишлоқ жойларда ва аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун бу муҳим аҳамиятга эга", дейилади хабарда.

Иқтисодчилар ва сосиологларнинг фикрича, бундай дастурларнинг мақсади нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш, балки анъанавий равишда аёллар томонидан бажариладиган ва шу билан бирга ЯИМ ва расмий иқтисодий статистикада ҳисобга олинмайдиган уй меҳнатини рамзий равишда тан олишдир.

Киритилди: 18:50 16.12.2025. Ўқилди: 391 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!