Ҳиндистоннинг шимолий Уттар-Прадеш штатида "Ғазони озод қилинг, Фаластинни озод қилинг" шиорларини осиб қўйгани учун етти киши ҳибсга олингани ҳақида The Times of India газетаси маҳаллий полицияга таяниб хабар бермоқда.
Газета полиция зобити Баниятайр Рам Вир Сингхнинг сўзларидан иқтибос келтирган: "Шиорлар Исроил товарларини бойкот қилишга чақирган". У яна ҳибсга олинганлар видеокузатув камералари ёрдамида қўлга олинганини қўшимча қилган.
Самбҳал туманидаги бу ҳибсга олишлар Бош вазир Нарендра Моди ҳукумати Фаластин тарафдорларининг намойишларини бостирган бир пайтда содир бўлди. Айни пайтда, ҳинду ўта ўнг гуруҳларининг Исроилни қўллаб-қувватловчи йиғилишларига рухсат берилган.
Шунингдек, Ню-Деҳли Халқаро судда Исроилга қарши геноцид иши кўрилаётганига қарамай, Исроилга қурол-яроғ етказиб бермоқда.
Моди ва Нетаняҳу даврида Ҳиндистон ва Исроил ўртасидаги муносабатлар айниқса тез ривожланди.