Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди

Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди

Ҳиндистоннинг Кашмир водийсини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди, дея бош вазир Нарендра Моди Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Қайд этилишича, 2003 йилда бошланган қурилиш ишлари Ҳиндистонга 160 миллион долларга тушган. Кўприкда -10 даражадан +40 даражагача бўлган ҳароратга чидамли пўлат материаллардан фойдаланилган.

Кўприк Ченоб дарёси устидан ўтган бўлиб, у денгиз сатҳидан 359 метр баландликда қурилган. Иншоотнинг умумий узунлиги 1,3 километрдан ортиқни ташкил этади.

Ченоб темир йўл кўприги дизайндаги ихтирочилик ва қурилиш маҳоратини намойиш этади. У алоқаларни мустаҳкамлайди, шу тариқа савдо-сотиқ, тижорат ва туризмни рағбатлантиради, — деди Ҳиндистон бош вазири.

6 июнь куни кўприкдан илк бор иккита йўловчи поезди ўтган. Мазкур кўприк 272 километрлик Удхампур—Сринагар—Барамулла (USBРЛ) темирйўл линиясининг бир қисми ҳисобланади. У Жамму ва Кашмирнинг олис ҳудудларини Ҳиндистоннинг қолган қисми билан боғлайди.

Киритилди: 18:23 07.06.2025. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!