Бугун 25 январь, 2021 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистонда Бобурийлар асос солган шаҳарлардан яна бирининг номи ўзгартириляпти

Ҳиндистонда Бобурийлар асос солган шаҳарлардан яна бирининг номи ўзгартириляпти

Ҳайдаробод шаҳрининг мусулмонча номини ўзгартириш таклифи Уттар Прадеш штати ҳукумати раҳбари ва Ҳиндистондаги ҳукмрон БЖП партиясининг вакили Йоги Адитьянатх томонидан қўллаб-қувватланди, деб хабар берган АНИ ахборот агентлиги.

Адитьянатх шаҳар сайлов кампаниясида қатнашиш учун Телангана ва Андра Прадеш штатларининг пойтахти бўлган Ҳайдарободга етиб келган.

Нутқлардан бирида Уттар-Прадеш ҳукумати раҳбари шундай деди: "Баъзилар мендан Ҳайдарободни Бҳагянагар деб ўзгартириш мумкинми деб сўрашади. Нима учун бундай эмас дедим. Мен уларга БЖП Уттар-Прадешда ҳокимият тепасига келганидан кейин Файзободни Айодҳа ва Оллоҳобод Праяграж деб ўзгартирганимизни айтдим. Унда нега Ҳайдарободни Бҳагянагар деб ўзгартириш мумкин эмас?"

Эслатиб ўтамиз, Ҳайдаробод шаҳрига Бобурийлар империясининг султони Муҳаммад Қули асос солган. Шаҳар Ҳайдар (шер) тахаллуси билан ҳам танилган тўртинчи солиҳ халифа Али ибн Абу Толибнинг исмини олган.

Шаҳар номини ўзгартириш тарафдорларининг айтишларича, Муҳаммад Қули дастлаб шаҳарни гўёки ҳиндистонлик канизи Бҳагямати шарафига номлаган эмиш.

Ҳиндистондаги ҳукмрон БЖП партияси (Бҳаратия Жаната партияси, Ҳиндистон халқ партияси) Ҳиндутва мафкураси - ҳинд миллатчилигини эътироф этади. Ушбу мафкурага кўра, ислом ва христианлик ёт динлардир.

БЖП партияси раҳбарлари Бобурийлар даври билан боғлиқ топонимларни сиқиб чиқариш сиёсатини давом эттириш тўғрисида бир неча бор таъкидлаган. Файзобод ва Оллоҳобод шаҳарларининг қайта номланиши ушбу курашнинг энг муҳим эпизодлари ҳисобланади.

Мусулмон аҳолиси 160 миллиондан ортиқ бўлган Ҳиндистон каби мамлакатда расмийларнинг бундай сиёсати миллат бирлигига ҳисса қўшмаслиги аниқ.

Киритилди: 07:25 01.12.2020. Ўқилди: 3125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!