Ҳиндистон ҳуқуқ-тартибот идоралари Нью-Деҳлидаги автомобиль портлашини теракт сифатида баҳоламоқда.
Бу ҳақда Reuters маҳаллий ОАВга таяниб хабар бермоқда.
Уларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари “Терроризм билан боғлиқ бўлган ва мамлакат суверенитети ва яхлитлигига таҳдид солувчи ҳаракатларни тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида”ги қонун доирасида ҳаракат қилмоқда.
10 ноябрь куни кечқурун Нью-Деҳлидаги тарихий "Ред Форт" яқинида светофорда машина портлаб кетди. Ҳиндистон ички ишлар вазири Амит Шоҳ саккиз киши ҳалок бўлганини ва бир неча киши яраланганини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса ортидан Нью-Деҳли, шунингдек, қўшни Уттар-Прадеш штати, Ҳиндистоннинг Мумбай метрополиси ва Биҳар, Керала ва бошқа бир қанча штатларда юқори даражадаги огоҳлантириш эълон қилинган.