Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳиндистонда автобуслар тўқнашди: 6 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистонда автобуслар тўқнашди: 6 киши ҳалок бўлди

Душанба куни Ҳиндистон жанубидаги Тамилнаду штатида иккита хусусий автобуснинг тўқнашуви оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди ва 50 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақида маҳаллий полиция маълум қилди, деб хабар беради Синьхуа агентлиги.

Бахтсиз ҳодиса Тамилнаду штати пойтахти Ченнай шаҳридан 550 километр жануби-ғарбда жойлашган Тенкаси округидаги қишлоқда содир бўлган.

Ҳодисадан сўнг маҳаллий ҳукумат кенг кўламли қутқарув операциясини бошлаб, жароҳатланганларни яқин атрофдаги шифохоналарга етказган.

Полиция маълумотларига кўра, қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки жароҳатланганларнинг айримларининг аҳволи оғир.

Киритилди: 22:22 25.11.2025. Ўқилди: 277 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!