Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистон захира кучларини хизматга чақира бошлади

Ҳиндистон захира кучларини хизматга чақира бошлади

Ҳиндистон ҳукумати армия бошлиғига кўнгилли захира кучларини, ҳудудий армияни Ҳиндистон Қуролли Кучларига ёрдам бериш учун чақиришга рухсат берди. Бу ҳақда PTI агентлиги хабар берди.

Бу қадам Покистон билан можаронинг кучайиши фонида қилинган, дея аниқлик киритмоқда агентлик.

Захира кучлари мунтазам армияни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун ишлатилади. Энди армия қўмондони "ҳар бир офицерни ва захира армияга кирган ҳар бир кишини" чақириш ҳуқуқига эга.

Ҳиндистон ҳудудий армияси 1949 йилда тузилган.

8 май куни Ҳиндистон ва Покистон замонавий авиация тарихидаги энг йирик ҳаво жангларидан бирини ўтказди. Юздан ортиқ жангчилар тахминан бир соат давомида зарбалар алмашишди. Томонлардан ўнлаб кишилар ҳалок бўлди.

Киритилди: 06:55 10.05.2025. Ўқилди: 1497 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!