Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Ҳиндистон Туркияга бойкотини давом эттиради

A A A
Ҳиндистон Туркияга бойкотини давом эттиради

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятлар яна кучаяётган бир пайтда, Туркиянинг Покистонга очиқ-ойдин ёндошгани Ҳиндистон жамоатчилигида кескин реакцияга сабаб бўлди. Бу орада ижтимоий тармоқларда Туркия маҳсулотларини бойкот қилишга чақириқлар аввалгиданда кучлироқ тус олди.

Кўплаб ҳинд фойдаланувчилари "Туркияни қўллаб бўлмайди" деган ҳаштаг остида постлар қолдириб, туристик сафарлар, савдо алоқалари ва ҳатто турк сериалларини ҳам рад этишга чақирмоқда. Туркиянинг Покистонга бўлган дўстона муносабати эса бу кескин норозиликнинг марказида турибди.

Бу ҳолат икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Туркия эса ўз позициясида собит қолмоқда — Анқара Покистон билан дўстлик ва ҳамкорликни давом эттиришга қатъий бел боғлаган.

IndiGo авиакомпанияси Ҳиндистон ҳукуматининг босими остида Туркиш Аирлинес билан самолёт лизингига оид шартномани бекор қилди. Ҳиндистон компанияси турк томонидан ижарага олинган икки дона Боэинг-777 самолётидан фойдаланаётган эди. Шартнома яна 6 ойга узайтирилиши режалаштирилган бўлсада, расмий қарор билан бекор қилинди.

Киритилди: 21:58 02.06.2025. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!