Бу ҳақда Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик Ҳиндистон покистонлик қуролли гуруҳлар томонидан режалаштирилаётган янги ҳужумлар ҳақида разведка маълумотларига эга бўлганини таъкидлади.
NDTV'нинг хабар беришича, Ҳиндистон “Синдур” операцияси доирасида 25 дақиқа ичида Покистондаги нишонларга 24 та ракета учириб, 70 нафар “террорчи”ни йўқ қилган. Ўз навбатида, Покистон расмийлари Ҳиндистон ҳаво ҳужумлари оқибатида жангарилар эмас, тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани ва яраланганини маълум қилди.