Бугун 30 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Ҳиндистон ШҲТ йиғилишининг қўшма декларациясини имзолашдан бош тортди

 Ҳиндистон ШҲТ йиғилишининг қўшма декларациясини имзолашдан бош тортди

Ҳиндистон мудофаа вазири Ражнатх Сингхнинг айтишича, апрел ойида Жамму-Кашмирдаги ҳужум декларацияга киритилмаган ва Ҳиндистон икки томонлама стандартларга қарши чиқади.

"Бундай икки томонлама стандартларга ўрин бўлмаслиги керак. ШҲТ бундай давлатларни танқид қилишдан тортинмаслиги керак", — дея таъкидлади Сингх Хитойнинг Циндао шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари йиғилиши якунлари бўйича қўшма баёнотни имзолашдан бош тортиб.

Декларация "Ҳиндистоннинг терроризм ва минтақавий хавфсизлик каби муҳим масалалардаги позициясини заифлаштирганини" иддао қилган Сингх унда Покистоннинг Балужистон минтақасидаги "жангарилар фаолияти" тилга олинган ва "Покистон позицияси ҳимояси давом эттирилган" деди.

Сингх Покистон номини тўғридан тўғри айтмаган ҳолда, ШҲТни "трансчегаравий терроризмдан сиёсат қуроли сифатида фойдаланаётган ва террорчиларни ўз ичига олувчи" давлатларни танқид қилишга чақирди.

Маълумот учун, Ҳиндистон ҳам, Покистон ҳам ШҲТ аъзолари ҳисобланади.

Киритилди: 11:00 28.06.2025. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!