Ҳиндистон ҳукумати ва маҳаллий компаниялар Россиядан нефт сотиб олаётганда рублга ўтишни истамайди,
деб хабар бермоқда Business Standard.
Украинада уруш бошланганидан сўнг, Ҳиндистон Европа рад этган барча Россия хом ашёларни мунтазам равишда харид қилишни 30 бараварга оширди.
Россия келажакда Ҳиндистонга нефт экспорти рублда тўланишини талаб қилмоқда. Бундай глобал доллар тизимини четлаб ўтувчи тўловлар ёрдамида РФ санкцияларга қарши иммунитетга эга бўлади.
Аммо импорт қилувчилар рублда савдога ўтишга тайёр эмас, дея тушунтиради Ҳиндистон нефт саноати. Маълум қилинишича, рубл билан тўлаш учун ҳам долларга рубл сотиб олиш керак. Нефт импортчилари бу масалани ҳукумат даражасида муҳокама қилишди, аммо ҳукумат ҳам рублга ўтишга тайёр эмаслигини маълум қилди.