Ҳиндистон ҳукумати мамлакатдаги давлат нефть компанияларига Россиядан нефть импорт қилишни тўхтатиш ёки бошқа етказиб берувчиларни қидириш бўйича ҳеч қандай расмий кўрсатма бермаган. Бу ҳақда ТАСС агентлиги ҳукуматдаги манбага таянган ҳолда хабар берди.
Ушбу изоҳ АҚШ президенти Дональд Трампнинг аввалроқ билдирган баёнотига жавоб сифатида берилди. Трамп ўз чиқишларида гўёки Ҳиндистон энди Россия нефтини сотиб олмаслигини маълум қилган эди.
Ҳиндистон расмийлари таъкидлашича, Россия нефти ҳеч қачон АҚШ ёки Европа Иттифоқи томонидан тўғридан-тўғри санкцияга учрамаган, шу сабабли у ҳуқуқий жиҳатдан халқаро бозорда савдо қилиш учун очиқ ҳисобланади.
«Ҳеч қандай расмий маълумот йўқ — Ҳиндистон Россиядан нефть импорт қилишни тўхтатгани ҳақида. Барча шартномалар амалда», — деди ҳукумат вакили.
Мазкур баёнот геосиёсий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади, чунки Ҳиндистон сўнгги йилларда Россия нефтининг энг йирик харидорларидан бирига айланди. Бу эса санкцияларга қарамай, Москва учун муҳим иқтисодий наф келтирмоқда.
Шу билан бирга, Ҳиндистон ўз ташқи сиёсатида баланслашган ва прагматик ёндашувни сақлаётганини яна бир бор намоён этди — Ғарб босимига қарамай, у ўз энергетик манфаатларини биринчи ўринга қўймоқда.