Бу ҳафта Ҳиндистоннинг шимоли-шарқида, Покистон ва Афғонистонда кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари натижасида камида 82 киши ҳалок бўлди.
Сув тошқинлари қишлоқ хўжалиги ерлари, инфратузилма ва жамоат объектларига жиддий зарар етказган.
Агентлик маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат ичида Ҳиндистоннинг шимоли-шарқидаги Ассам штатида камида 10 киши ҳалок бўлган. Расмийлар бу ҳодисани "мисли кўрилмаган офат" деб аташди. Бу Ҳиндистонда сув тошқини билан боғлиқ ўлимларнинг умумий сонини 36 тага етказди, бўрондан 650 мингдан ортиқ одам жабр кўрди.
Афғонистоннинг шимоли-шарқидаги Нуристон вилояти ва Покистоннинг Хайбер Пахтунхва вилоятида сўнгги 72 соат ичида камида 46 киши ҳалок бўлди ва камида 100 киши жароҳат олди. Маҳаллий аҳолининг сўзларига кўра, инфратузилма жиддий зарар кўрган, уйлар ва меҳмонхоналар сув остида қолган ва одамлар ҳали ҳам вайрон бўлган бинолар вайроналари остида қолиб кетган. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Афғонистон ва Покистон иқлим ўзгаришига энг заиф мамлакатлар қаторига киради, чунки сув тошқинлари, қурғоқчиликнинг кучайиши, музликларнинг эриши ва сув танқислиги миллионлаб одамларни хавф остига қўймоқда.