Бугун 24 август, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди — The Hindustan Times

 Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди — The Hindustan Times

"Ўтган йили Қозон шаҳрида бўлиб ўтган BRICS саммити доирасида Си Жинпин билан ўтказган учрашувимдан буён Ҳиндистон-Хитой алоқалари мунтазам ривожланмоқда. Тянжинда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити доирасида навбатдаги учрашувимизни сабрсизлик билан кутмоқдаман", — деб ёзди Моди ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Ван И, шунингдек, Ҳиндистон миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Ажит Довал билан ҳам учрашди. Улар чегаралардаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилди.

Хитой ташқи ишлар вазирининг Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар билан учрашувида икки томонлама ҳамкорлик ва глобал масалалар бўйича фикр алмашилди.

Ван Ининг сўзларига кўра, Хитой ва Ҳиндистон бир-бирига “рақиб ёки таҳдид” сифатида эмас, “ҳамкор” сифатида қараши керак.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 31 август куни Хитойда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида қатнашади. Бу унинг Хитойга 2018 йилдан буён амалга оширган илк ташрифи бўлади.

Киритилди: 12:50 21.08.2025. Ўқилди: 572 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!