Бугун 22 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳиндистон 11 кишини Покистон фойдасига жосусликда гумон қилмоқда

Ҳиндистон 11 кишини Покистон фойдасига жосусликда гумон қилмоқда

Ҳиндистонда уч кун ичида 11 киши Покистон фойдасига жосуслик қилганликда айбланиб ҳибсга олинди. Ҳибсга олишлар жосуслик фаолиятини чеклашга қаратилган умуммиллий ҳаракат доирасида амалга оширилди, дея хабар беради India Today.

Ҳиндистон расмийларига кўра, айбланувчилар айғоқчилик тармоғига, жумладан, ижтимоий тармоқлар ва хабар алмашиш иловалари орқали, пул рағбатлантириш учун ва Покистонга ташрифи чоғида шахсан ўзи жалб қилинган. Ҳибсга олинганларнинг барчаси 20 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар, дея аниқлик киритмоқда телеканал. Ҳибсга олишлар уч штатда – Харяна, Панжоб ва Уттар-Прадешда бўлиб ўтди.

NDTVнинг хабар беришича, ҳибсга олинганлар орасида Покистонга икки марта ташриф буюрган сайёҳлик блоггери Жоти Малхотра, шунингдек, сиёсатшунослик талабаси, қўриқчи ва тадбиркор Шаҳзод бор.

22 апрель куни Жамму ва Кашмирда покистонликлар ўт очиб, 26 сайёҳни отиб ўлдирганидан кейин Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги можаро кескин авж олди. Ҳиндистон бунда Покистон ҳукуматини айблади ва бунга жавобан Синдоор операциясини бошлади. 7-11 май кунлари давом этган тўрт кунлик ҳарбий қарама-қаршилик икки давлат ҳарбийлари ўртасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилиши билан якунланди. Оташкесим Покистон ташаббуси билан бошланган.

Киритилди: 18:32 20.05.2025. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!