Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Ҳеч ким Нетаняхуни тўхтата олмаётганга ўхшайди"

"Ҳеч ким Нетаняхуни тўхтата олмаётганга ўхшайди"

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 358 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Рафаҳдаги турар-жой бинолари ва Нусейрат лагерига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 41534 киши шаҳид бўлди.

▪️Тун бўйи ишғолчилар Ливанга мисли кўрилмаган ҳужумлар уюштирди. Фақатгина тонгнинг ўзида Байрут чеккасига 30 та ҳужум уюштирилди. Ўнлаб бинолар вайрон бўлди, шаҳидлар сони номаълум.

▪️Нацистларнинг Ливаннинг аҳоли зич жойлашган Даҳия туманига берган зарбалари бутун бошли мавзени ер юзидан йўқ қилди.

▪️Босқинчилар ва Америка матбуотига кўра, Ҳизбуллоҳ бош котиби Ҳасан Насруллоҳ Байрутга қилинган ҳужумда ҳалок бўлган. Эроннинг Тасним агентлиги бош котиб билан ҳаммаси яхши эканини хабар қилди.

▪️Ҳизбуллоҳ Ҳайфа, Сафад, Носира, Жалила ва Акрга йирик ракета зарбаларини берди. Кўчманчилар орасида ярадорлар бор.

▪️Европа Иттифоқи раҳбари: Биз фақат АҚШга таяна олмаймиз. Ҳеч ким Нетаняхуни тўхтата олмаётганга ўхшайди.

▪️Ҳарбий эксперт Фаяз Дуайри: «Ҳизбуллоҳ»нинг Байрутдаги штаб-квартирасига қилинган ҳужумлар партия ичида ҳалокатли хавфсизлик бўшлиғи мавжудлигини тасдиқлайди.

Киритилди: 19:10 28.09.2024. Ўқилди: 2505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!