Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳаёт сифати бўйича мамлакатлар рейтингида етакчи ўзгарди

Ҳаёт сифати бўйича мамлакатлар рейтингида етакчи ўзгарди

Яқинда US News and World Report нашри ҳаёт сифати бўйича дунёнинг энг яхши мамлакатлари рейтингини эълон қилди.

Ҳаёт сифати бўйича энг яхши мамлакатлар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича баҳоланди:

Ҳамёнбоплик
Яхши иш бозори
Иқтисодий барқарорлик
Оила учун қулайлик
Даромадлар тенглиги
Сиёсий барқарорлик
Хавфсизлик
Таълими тизими
Соғлиқни сақлаш тизими

Дания ҳаёт сифати бўйича 1-ўринда.

Дания 2023 йилдаги 4-ўриндан бу йилги рейтингда 1-ўринга кўтарилди.

Данияда одамлар дунёдаги энг юқори солиқларни тўласаларда — даромадларининг ярмигача — бу қуйидаги омиллар билан мувозанатлашади: тиббий хизматдан фойдаланиш аксар ҳолларда бепул, болалар парвариши субсидиялаштирилган, университет талабалари ўқиш учун тўлов тўламайди ва ўқиш давридаги харажатларни қоплаш учун грантлар олади, кексалар эса нафақа олади ва уларнинг парвариши учун ёрдамчилар билан таъминланади.

Ҳаёт сифати бўйича дунёдаги энг яхши 10 мамлакат

  1. Дания
  2. Швеция
  3. Швейцария
  4. Норвегия
  5. Канада
  6. Финляндия
  7. Германия
  8. Австралия
  9. Нидерландия
  10. Янги Зеландия
Киритилди: 19:00 29.09.2024. Ўқилди: 1459 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!