Темур Малик кўчасини кенгайтириш ишлари сабаб Буюк Ипак йўли кўчаси билан кесишмадаги кўприк ёпилди.
Ҳайдовчилар Буюк Ипак йўли кўчасидан Темур Малик кўчаси билан айланиб ўтиб, ҳаракатни давом эттириши мумкин бўлади.
Ҳаракатни тартибга солиш мақсадида ушбу йўллар кесишмасида махсус светофорлар ўрнатилди, дея хабар берди Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги.