Бугун 3 сентябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ҳайдовчи Пенсилвания фестивалида одамларни уриб кетди, жабрланувчилар бор

Ҳайдовчи Пенсилвания фестивалида одамларни уриб кетди, жабрланувчилар бор

АҚШнинг Пенсилвания штати Хэррисбург шаҳрида ҳайдовчи автомашинасини фестивалга йиғилган одамлар устидан ҳайдаб юборди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳат олган.

ABC News хабар беришича, воқеа маҳаллий аҳолини ўзига тортган уч кунлик Кипона фестивали пайтида содир бўлган.

Хэррисбург полицияси вакили Томас Картернинг айтишича, одамларни уриб юбorgan ҳайдовчи ҳибсга олинган.

Жабрланувчилар орасида ногиронлар аравачасида ўтирган бола ва бир аёл ҳам борлиги маълум қилинди.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:55 02.09.2025. Ўқилди: 189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!