Бугун 27 ноябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳавони ифлослантираётган 15 объектда қурилиш тўхтатилди

Ҳавони ифлослантираётган 15 объектда қурилиш тўхтатилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Энергоинспекция ва Қурилиш инспекцияси ҳамда Санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Тошкент шаҳриданинг 12 туманидаги қурилиш объектлари комплекс ўрганилди. Жараёнга 140 нафар ходим жалб этилди.

Тадбирлар давомида 96 та қурилиш объекти ўрганилди. Шундан 60 та ҳолатда ҳавонинг чанғ ва қум билан ифлосланишининг олдини олиш бўйича мажбурий талаблар бузилганлиги аниқланди. Шунингдек, 47 та ҳолатда қурилиш майдонининг 25 фоизини кўкаламзорлаштириш бўйича талаб бажарилмаган.

Ҳуқуқбузарликларга қарши қатъий чора кўрилди: 15 та объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди, 70 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортили, 68 нафар шахс расмий огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, 24 та объектда сув ювиш мосламалари ўрнатилиши таъминланди, 62 та объектда эса автомашиналар шиналарини ювиш учун бассейнлар яратилди.

Киритилди: Бугун 10:18. Ўқилди: 358 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!