Ҳаво таркибидаги муттасил ифлосланиш муҳити кишиларда альцгеймер касаллигини келтириб чиқариши мумкинлиги хитойлик тадқиқотчилар томонидан таъкидланмоқда.
Телеграмдаги "Гидромет-инфо" каналига кўра, тадқиқот ишида альцгеймер касаллигининг асосий келтириб чиқарувчиси — бу, ҳаво ифлосланиши, аниқроғи автотранспортдан чиқаётган ташламалар ҳисобига юз бериши айтилмоқда.