Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари республика бўйича ёғингарчиликсиз бироз булутли об-ҳаво сақланиб туради.
Кечаси ҳаво ҳарорати 0...-3 даража совуқ, баъзи жойларда 5 даража совуққача, кундузи қуёш ҳавони +6...+11 даража илиққача иситиши кузатилади.
Қорақалпоғистон Республикасида кечаси -5...-10 даража совуқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.
Республиканинг айрим жойларига кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.Шамол шарқий йўналишдан енгил ва ўртача тезликда эсади.
Пойтахтда бироз булутли, ёғингарчиликсиз ҳаво бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0...-3 даража совуқ, кундузи +8...+11 даража илиқ бўлади.