МОҚ матбуот хизмати икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов билан кичик суҳбат уюштирди.
— Баҳодир Жалоловдан сардорлик боғичини қабул қилдингиз. Бу Лос-Анжелес-2028 га ҳам тайёрланишингизга ишорами?
— Олдинда ҳали 4 йил вақт бор. Ҳозирча бир нима дейиш қийин. Лекин ўзимда кейинги Олимпиадада ҳам қатнашиб, уч карра чемпион бўлиш нияти бор.
— Лос-Анжелес ёзги Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мусобақалар бошлангунча профессионал боксда чемпионлик камари учун тушишга улгурасизми?
— Албатта, бундай режа бор. Профессионал боксда ҳам чемпионлик камарини қўлга киритишни ният қилганман. Бунинг учун имкониятим етарли. Ҳозир мен ўз вазнимда WБА йўналишида мажбурий даъвогар бўлиб турибман.