Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ҳасанбой Дўсматов дунёнинг энг кучли ҳаваскор боксчилари рўйхатидан жой олди

Ҳасанбой Дўсматов дунёнинг энг кучли ҳаваскор боксчилари рўйхатидан жой олди

Дунё боксчилари ҳақида маълумотларни етказувчи boxrec.com сайти ҳаваскор боксчиларнинг вазн тоифасидан қатъи назар, апрель ойидаги умумий рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, дунёнинг энг кучли ҳаваскор боксчилари рўйхатининг биринчи ўринидан ҳамюртимиз Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов жой олди. Унинг бундай юқори эътирофга муносиб кўрилишига сабаб, ҳаваскор боксчилар ўртасида 138 та жангдан 120 тасида ғалаба қозонгани бўлди.

Қуйида ушбу рейтингнинг кучли ўнлиги билан танишасиз:

1. Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон)

2. Габил Мамедов (Россия)

3. Софъян Умиа (Франция)

4. Руслан Абдуллаев (Ўзбекистон)

5. Сакен Бибосинов (Қозоғистон)

6. Жамал Харви (АҚШ)

7. Всеволод Шумков (Россия)

8. Муслим Гаджимагомедов (Россия)

9. Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)

10. Чинзориг Баатарсух (Мўғулистон).

Киритилди: 05:47 04.04.2024. Ўқилди: 1063 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!