Бугун 25 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга оширилмоқда

Ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга оширилмоқда

Ҳар йили Андижондан Қирғизистонга 200 миллион долларлик экспорт амалга оширилмоқда.

Қўрғонтепа ва Хўжаободда ҳам худди Афғонистон чегарасидаги каби эркин савдо ва саноат зоналари ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди. Мутасаддиларга тадбиркорлар билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу иккита ҳудуддан биттасини танлаб, мастер-режа ишлаб чиқиш топширилди.

Хўжаободдаги “Дўстлик” постидаги катта тирбандликдан аҳоли ҳам, ташувчилар ҳам норози эканига эътибор қаратилди. Масъул вазирлик ва идоралар олдига тирбандлик сабабини ўрганиб, тез фурсатда бунинг ечими бўйича таклиф бериш вазифаси қўйилди.

"Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой” темир йўлини қуриш бўйича йирик лойиҳа ишга тушиши натижасида ташиш муддати 1 ҳафтага, масофаси 1 минг километрга қисқаради, юк ташиш 10 баробар ошади.

"Лекин, ички темир йўл тармоқларимиз, божхона пунктлари, станциялар бу юкни қабул қилиш ва ўтказишга қанчалик тайёр?", - дея савол қўйди давлатимиз раҳбари.

Мутасаддиларга бу борадаги ҳисоб-китобларни қилиб, амалга ошириладиган ишлар бўйича дастур тайёрлаш топширилди.

Киритилди: 13:02 16.04.2025. Ўқилди: 591 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!