Бугун 11 март, 2025 йил, сешанба

O'ZB

"Ҳар бир қадам хавфли": Ғазода портламай қолган бомбалар болалар учун ўлим тузоғига айланмоқда!

"Ҳар бир қадам хавфли": Ғазода портламай қолган бомбалар болалар учун ўлим тузоғига айланмоқда!

Ғазодаги болалар портламай қолган бомбалардан қочишга ўргатилмоқда.

Уруш қолдиқлари Ғазо бўйлаб одамлар ҳаётига таҳдид солишда давом этмоқда. Портламай қолган ўқ-дорилар тинч аҳоли, айниқса болалар учун жиддий хавф туғдирмоқда. Кўпчилик оёқ-қўлларини йўқотган ёки оғир тан жароҳати олган.

Handicap International ташкилотининг мураббийи Неда Салама болаларга бомбалар ва вайроналар орасида ўзларини хавфсиз тутишни ўргатмоқда.

"Биз ушбу лойиҳа орқали портламай қолган ўқ-дорилар хавфининг олдини олишни мақсад қилганмиз - айниқса, ўз уйларига қайтаётган кўчиб кетган одамлар учун," - деди у Al Jazeera телеканалига.

"Биз эътиборимизни энг заиф гуруҳ ҳисобланган болаларга қаратамиз. Уларга бу хавфли нарсаларни кўрганда ёки уларга яқинлашганда қандай ҳаракат қилиш кераклигини ўргатамиз."

Киритилди: 23:24 06.03.2025. Ўқилди: 787 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!