Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида ажратилган кредит маблағи талон-торож қилинди

A A A
“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида ажратилган кредит маблағи талон-торож қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТ “Халқ банк” Ғазалкент филиали бош мутахассиси Д.М. ва бошқалар “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 85 нафар фуқарога ажратилган кредит маблағини ўзи норасмий бошқариб келган “D.” ва “SH.” МЧЖларга “Асалари уяси” сотиб олиш учун ўтказиб, амалда фуқароларга “Асалари уяси”ни етказиб бермасдан қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириш орқали жами 2,7 млрд сўм имтиёзли кредит маблағларини нақдлаштириб, 7 фоиз устама олиб қолиб, фуқароларга берганлиги оқибатида кредит маблағлари мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 12:30 24.03.2021. Ўқилди: 2328 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!