Бир неча ойдан бери оммавий ахборот воситаларида Алла Пугачёва ва Максим Галкин ўртасида келишмовчиликлар юзага келиб улар ажрашишга қарор қилганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлди.
Журналистлар Пугачёва ва Галкиннинг ажрашиши тўғрисида уларнинг дўстларига савол беришди. Улар эса бунга жавобан ҳамма хабарлар ёлғон эканлигини маълум қилди.
Филипп Киркоров -тўғридантўғри жавобдан қочиб, у ҳали ҳам собиқ хотинининг оиласи тўғрисида асосий маълумотларни ижтимоий тармоқлардан олаётганини айтди.
“Мен изоҳ беришни истамайман. Бунга менинг ҳақим ҳам, сабабим ҳам йўқ“, – деди Киркоров.
Ҳозирда уларнинг фолловерларнинг ижтимоий тармоқлардаги юлдузлар фаолиятини диққат билан кузатиш давомида уларнинг зиддиятлари ва ажрашишларини тасдиқланишига боғлиқ ҳеч қандай маълумот топа олмади.
Бироқ, миш-мишларга кўра, Пугачёва ва Галкин ўртасида келишмовчилик юзага келган ва улар ажрашишга қарор қилишган.
Маълумот ўрнида, Алла Пугачева ва Максим Галкин 2011 йилда турмуш қуришган. 2013 йилда суррогат она Лиза ва Гарри эгизакларини дунёга келтирди.