Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳамюртимиз Жаҳон чемпионига айланди!

Ҳамюртимиз Жаҳон чемпионига айланди!

Болгариянинг Самоков шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирина дунё биринчилигининг эркин кураш бўйича учинчи кунги финал баҳслари доирасида терма жамоамиз аъзоси, икки карра Осиё чемпиони Шерзод Поёнов жаҳон чемпионатининг олтин медалини қўлга киритди. 92 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган курашчимиз жаҳон чемпионлиги учун қозоғистонлик Камил Куруглиевга қарши гиламга чиқди ва муросасиз беллашувда 3-2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, бу икки қардош курашчи ўтган йилги Таиландда ўтган Осиё чемпионатининг финалида ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда Поёнов рақибини 4-2 ҳиобида доғда қолдирганди. Полвонимиз жаҳон чемпионатининг илк даврасида грециялик Григориос Саридисни 12-1, 1/8 финалда япониялик Сорато Каназавани 16-6, 1/4 финалда канадалик Сингҳ Гревални 10-3, 1/2 финалда эса россиялик Гаджимурад Гаджибатировни 4-1 (туше) ҳисобида мағлубиятга учратди.

Киритилди: 23:48 19.08.2025. Ўқилди: 1223 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!