Бугун 19 сентябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

“Ҳаммасини тўсиб қўй!” акцияси: Францияда 1 миллиондан ортиқ одам норозилик намойишларига чиқди

“Ҳаммасини тўсиб қўй!” акцияси: Францияда 1 миллиондан ортиқ одам норозилик намойишларига чиқди

Бу ҳақда Le Monde нашри маълум қилди.

Мамлакат аҳолиси ҳукуматнинг қаттиқ иқтисодий тежамкорлик чораларини жорий этиш режасига қарши чиқмоқда, дея ёзади нашр.

“Ҳаммасини тўсиб қўй!” шиори остидаги намойишлар Париж, Марсел, Тулон ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтмоқда. BFMTV маълумотига кўра, жами 230 та митинг қайд этилган. Намойишларда 95 киши полиция томонидан қўлга олинган.

Хабар берилишича, бугун норозилик акцияси доирасидаги иш ташлашлар туфайли Эйфел минораси ёпилган. Мамлакат бўйлаб бир нечта мактаб, шунингдек, дорихоналарнинг 90 фоизи ишламаяпти. Бундан ташқари, 100 га яқин муассаса ва объект тўсиб қўйилган.

Киритилди: 22:12 18.09.2025. Ўқилди: 567 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!