Бугун 20 октябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

ҲАМАС ўтиш даврида тўлиқ қуролсизланишга ваъда бермайди

ҲАМАС ўтиш даврида тўлиқ қуролсизланишга ваъда бермайди

ҲАМАС ўтиш даврида Ғазодаги хавфсизликни таъминлашни ўз назоратида сақлаб қолмоқчи, аммо тўлиқ қуролсизланишга ваъда бермайди

Бу ҳақда ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси Муҳаммад Наззол Reuters нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

"Қуролсизланиш масаласига ҳа ёки йўқ деб жавоб бера олмайман. Очиғини айтсам, бу лойиҳанинг моҳиятига боғлиқ. Сиз айтаётган қуролсизланиш лойиҳаси нимани англатади? Қуроллар кимга топширилади?", — деди Наззол.

Унинг айтишича, музокараларнинг кейинги босқичида муҳокама қилинадиган масалалар: қуроллар, хавфсизлик ва бошқалар нафақат ҲАМАС, балки бошқа фаластинлик гуруҳларни ҳам қамраб олади. Бу масалаларда барча фаластинликлар умумий позицияга келиши зарур.

Наззол, шунингдек, ҲАМАС гаровда тутиб турилганларнинг жасадларини сақлаб қолишдан манфаатдор эмаслигини айтди.

Наззол ўтиш давридан сўнг сайловлар ўтказилиши кераклигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, воситачилар Трамп режасида илгари сурилган Ғазога халқаро кучларни жойлаштириш масаласини гуруҳ билан муҳокама қилмаган.

Шу билан бирга, ҲАМАС вакили АҚШ расмийлари билан учрашувларда узоқ муддатли сулҳни таклиф қилингани ва гуруҳ Ғазони қайта тиклаш учун камида 3–5 йиллик тинчлик даврини хоҳлашини билдирди.

"Мақсадимиз келажакдаги урушга тайёрланиш эмас. Халқимиз мустақил Фаластин давлатини хоҳлайди", – дея қўшимча қилди Наззол.

Киритилди: 21:15 18.10.2025. Ўқилди: 788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!