Бу ҳақда Al Jazeera ахборот агентлиги ҳаракатнинг баёнотига таяниб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, ҲАМАС АҚШ президенти Доналд Трампни режасига мувофиқ Исроилга барча тирик асирларни тирикларни ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини топширишга рози бўлган.
"Ҳаракат воситачилар орқали ушбу келишув тафсилотларини муҳокама қилиш учун музокараларни дарҳол бошлашга тайёрлигини тасдиқлайди", дея ҲАМАСнинг баёнотидан иқтибос келтиради Al Jazeera.
Гуруҳ, шунингдек, Ғазо секторини бошқаришни “Фаластин миллий келишуви ва араб ҳамда исломий қўллаб-қувватлов асосида ташкил этилган мустақил тузилма”га топширишга розилик билдирган.