ҲАМАС Ғазо устидан назоратни қайта тиклаб, яна етакчи сиёсий кучга айланди.
Исроилнинг 12-канали шарҳловчилари таъкидлашича, аввалроқ ҲАМАС Ғазо сектори устидан назоратни қайта қўлга кирита олмайди, деб ҳисобланган эди. Бироқ орадан икки ҳафта ўтиб, ҳаракат ўз позицияларини мустаҳкамлади ва музокара жараёнида яна фаол иштирок этмоқда.
2023 йил 7 октябридан икки йил ўтиб, ҲАМАС йўқолмади — аксинча, у ҳозирги жараёнда бош сиёсий ўйинчи ва марказий кучга айланди.