ҲАМАС ҳаракати Ливан ва Исроил ўртасида сулҳ тузилганини эълон қилганидан сўнг, Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга тайёр.
Бу ҳақда AFP нашри ҳаракат вакилига таяниб хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 26 ноябрь куни президент Жо Байден Ливан ва Исроил ҳукуматлари ўзаро ўт очишни тўхтатишга доир келишувга эришгани ҳақида маълум қилган эди.