Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

ҲАМАС етакчиси Ғазода “узоқ уруш”га тайёрлигини маълум қилди

ҲАМАС етакчиси Ғазода “узоқ уруш”га тайёрлигини маълум қилди

ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар душанба куни Ғазода уруш бошланганидан қарийб бир йил ўтиб, минтақавий иттифоқчилар кўмагида Исроилга қарши курашни давом эттириш учун ресурсларга эга эканлигини маълум қилди. Синвар гуруҳнинг Ямандаги иттифоқчиларига йўллаган мактубида “узоқ давом этадиган вайронкор урушга қарши курашишга тайёрмиз”, деди.

Синвар Яман ҳусийларига йўллаган мактубида Ғазо ва минтақанинг бошқа жойларида, жумладан, Ливан ва Ироқда Эрон билан боғлиқ бўлган гуруҳлар 11 ойдан ортиқ давом этиб келаётган урушда "душманнинг сиёсий иродаси синиши"ни таъкидлади.

"Бизнинг сиз билан ҳамда Ливан ва Ироқдаги гуруҳлар билан биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз душманни синдириб, уни мағлуб қилади", деди Синвар.

Айни пайтда қамал остидаги Ғазо секторида ҳалокатли жанглар давом этмоқда, шифокорлар ва қутқарувчилар душанба куни Исроил зарбалари натижасида камида йигирма киши ҳалок бўлганини маълум қилишди.

Охирги зарбалар Исроил мудофаа вазири Йоав Галлант Ливанда Ҳизбуллоҳ жангарилари билан жангларни тугатиш истиқболлари хиралашиб бораётгани ва минтақавий можаронинг кенгроқ ҳудудларни қамлаб олиши ҳақида огоҳлантирган бир пайтга тўғри келди.

ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси Усама Ҳамдан ўтган ҳафта охирида AFP агентлигига гуруҳ йўқотишларга қарамай, курашни "давом этиш қобилиятига эга"лигини айтиб, ўлдирилган жангчилар ўрнига "янги авлодлар ёллангани"ни маълум қилди.

Айни вақтда, Галлант ўтган ҳафта 7 октябрдаги ҳужуми урушга сабаб бўлган ҲАМАС ҳозирда Ғазода ҳарбий куч сифатида "мавжуд эмас"лигини айтди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича мустақил экспертлари Исроил Ғазодаги ҳаракатлари туфайли халқаро яккаланиб қолиш хавфи борлигидан огоҳлантирди ва Ғарб давлатларини жавобгарликни таъминлашга чақирди.

Зўравонликлар кенг кўламли урушга айланиб кетиши мумкинлигидан хавотирлар ортидан Исроилнинг Ливан билан шимолий чегарасида кескинлик кучайган.

“Ҳизбуллоҳ ўзини ҲАМАС билан боғлашда давом этар ва можарога барҳам беришдан бош тортар экан, келишув эҳтимоли камайиб бормоқда”, деди Галлант АҚШга ташриф буюрган АҚШ махсус вакили Амос Хочштейнга.

Киритилди: 19:00 17.09.2024. Ўқилди: 1377 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!