Бугун 15 март, 2026 йил, якшанба

O'ZB

ҲАМАС Эронни қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка чақирди

ҲАМАС Эронни қўшни давлатларга ҳужум қилмасликка чақирди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати 14 март куни Эрон ҳукуматини Яқин Шарқдаги қўшни мамлакатларни нишонга олишдан тийилишга чақирди. Шу билан бирга, ҳаракат Теҳроннинг Исроил ва АҚШга қарши ўзини мудофаа қилиш ҳуқуқини тасдиқлади. Бу ҳақда Al Arabiya хабар берди.

ҲАМАС томонидан эълон қилинган расмий баёнотда Эроннинг ҳарбий ҳаракатлари борасида ташкилотнинг позицияси аниқ баён этилди.

“Эрон Ислом Республикасининг халқаро нормалар ва қонунларга мувофиқ, мавжуд барча воситалар билан ушбу тажовузга жавоб бериш ҳуқуқини тасдиқлаган ҳолда, ҳаракат Эрондаги биродарларни қўшни давлатларни нишонга олишдан қочишга чақиради”, дейилади ҲАМАС баёнотида.

Эрон Ислом Республикаси 1990-йилларнинг бошидан буён ҲАМАС ҳаракатига ҳарбий ёрдам кўрсатиш, жангчиларни тайёрлаш ва молиявий кўмак беришда асосий ҳомий бўлиб келмоқда. Теҳрон ҳаракатни маблағ, қурол-яроғ ва ўқув машғулотлари билан таъминловчи ҳал қилувчи таянч ҳисобланади.

АҚШ Давлат департаментининг 2020-йилдаги ҳисоботига кўра, Эрон Фаластин жангчилари, жумладан, ҲАМАСга ҳар йили қарийб 100 миллион доллар ажратган. Бироқ сўнгги йилларда бу рақамлар кескин ўсгани кузатилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:00. Ўқилди: 491 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!