Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

ҲАМАС бу сафар бунга чек қўяди

ҲАМАС бу сафар бунга чек қўяди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати делегацияси Исроил томони билан Ғазо секторидаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича музокараларни якунлаш ниятида Миср пойтахтига йўл олди. Бу ҳақда ҳаракатнинг Телеграм-каналида чоп этилган баёнотида айтилади.

«ҲАМАС олинган сулҳ бўйича таклифни ўрганиб чиқди, унга ижобий жавоб берди ва келишувга эришиш учун Қоҳирага йўл олди», — дейилади баёнотда.

АҚШ Марказий разведка бошқармаси раҳбари Уилям Бернс музокараларда иштирок этиш учун кеча Қоҳирага келди, деб хабар қилмоқда Times of Israel газетаси Миср хавфсизлик хизматидаги манба ва Қоҳира аэропортидаги учта манбага таяниб.

Киритилди: 09:45 04.05.2024. Ўқилди: 1423 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!