ҲАМАС ҳаракати Ғаза секторида беш йиллик оташкесим ва асирлар алмашинуви бўйича келишув тузишга тайёр эканини яна бир бор қатъий таъкидлади. Ҳаракат етакчиларидан бири Абдул Раҳмон Шадиднинг айтишича, барча зарур таклиф ва шартлар 17 апрел куни расман Исроил томонига етказилган, энди эса қарор қабул қилиш фақат Тель-Авив зиммасида.
> “Биз тинчликка интиляпмиз. Биз асирларни алмаштириш, урушни тўхтатиш ва халқимизга тинч ҳаёт яратиш учун зарур бўлган барча шароитларни таклиф қилдик. Лекин Исроил келишувдан юз ўгирди. Музокаралар муваффақиятига уларнинг қаршилиги тўсиқ бўлмоқда,” — деди Шадид Al Jazeera эфири орқали.

ҲАМАС таклифига кўра, беш йиллик оташкесим халқаро ва минтақавий кафолатлар билан мустаҳкамланиши керак. Бу нафақат Ғазодаги тинч аҳоли хавфсизлигини таъминлайди, балки минтақадаги кенг кўламли барқарорликка йўл очади.
Шу билан бирга, ҳаракат таъкидладики, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳунинг ҳукумати тинчлик таклифини рад этиб, урушни давом эттиришни афзал кўрмоқда. Бунинг натижасида тинч аҳоли азият чекмоқда, инфратузилма вайрон бўлмоқда ва инсонпарварлик инқирози янада чуқурлашмоқда.