ҲАМАС АҚШнинг вақтинча урушни тўхтатиш эвазига гаровдагиларни озод қилиш таклифини рад этди.
ҲАМАСнинг юқори мартабали аъзоси Наим Басемнинг таъкидлашича, ташкилот АҚШнинг баъзи гаровдагиларни озод қилиш ва эвазига вақтинча ўқ узишни тўхтатиш ҳамда гуманитар ёрдам кўрсатиш таклифини рад этган.
Унинг сўзларига кўра, ҲАМАС тўлиқ ва комплекс ўқ узишни тўхтатиш ҳамда ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни келишув шартларидан бири сифатида талаб қилмоқда.