Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ҳалол саммит бўлиб ўтади

Ҳалол саммит бўлиб ўтади

Ҳалол саноат мавзусига оид энг йирик йиллик тадбир – Жаҳон саммити 27-30 ноябрь кунлари Истанбулда бўлиб ўтади. Ушбу тадбир айни йўналишдаги замонавий тенденцияни муҳокама қилиш, ҳалол стандарт ишлаб чиқиш ва халқаро миқёсда бизнес имкониятини кенгайтириш учун муҳим майдондир.

“Kazinform” агентлиги ёзишича, 10-Жаҳон ҳалол саммитида турли мамлакатлардан бизнес, илмий доира вакиллари, экспертлар, дин арбоблари ва ҳукумат аъзолари иштирокида ҳалол маҳсулот сифати ва сертификацияси масаласи муҳокама қилинади.

Халқаро тадбир 50 дан ортиқ давлатдан мутахассисни жамлайди. Бу тажриба алмашиш ва янги ишбилармонлик алоқаси ўрнатиш учун ўзига хос шарт-шароит яратади.

Ҳалол саноатнинг кенг кўламли жиҳати, жумладан озиқ-овқат, косметика, фармацевтика, туризм, молия ва технология масалаларини қамраб олиши кутилаётган анжуманнинг мақсади мос маҳсулот сифати ва хавфсизлиги стандартини илгари суриш, ривожланаётган компанияларнинг халқаро миқёсда тан олиниши ва жаҳон бозорига чиқишига ёрдам беришдан иборат.

Экспертлар фикрича, Истанбул саммити бозорнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва ўсиш истиқболини кўриб чиқиш учун муҳим платформага айланади.

Киритилди: 21:12 11.11.2024. Ўқилди: 1068 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!