Қозоғистоннинг Киевдаги элчихонаси қозоғистонликларга «артиллерия ўқлари ва ҳаво ҳужумларининг кучайиши» сабабли Украинани тарк этишни тавсия қилди.
«Қозоғистон Республикаси элчихонаси мамлакатимиз фуқароларига фаол ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган жойларга яқин ҳудудларни тарк этиш ёки Украинани тарк этиш имкониятларини кўриб чиқишни тавсия қилади», — дейилади хабарда.
Шу орада, Украина Ташқи ишлар вазирлиги бир қатор мамлакатларнинг Киевдаги элчихоналари ёпилгани ҳақидаги маълумотга муносабат билдирди: "Ҳамкорларимиз учун қўшимча ахборот тарқатмасдан, вазиятга муносиб жавоб бериш мақсадга мувофиқ бўларди деб ҳисоблаймиз."