Агентликка бу ҳақда Ғарбнинг номини ошкор этмаган расмийси маълум қилди.
"Шимолий Корея ўз ҳарбийларини Украинага қарши уруш учун Россияга жўнатганига жавобан Лондон Киевга бундай зарбалар беришга рухсат берди. Буюк Британия ҳукумати Москванинг бу қадамини “можарони кучайтириш” дея баҳолади", деб ёзади Bloomberg.
Россия ҳарбий нашрлари Украина Қуролли кучлари Storm Shadow ракеталари билан Курск вилоятидаги Марино қишлоғидаги нишонларни ўққа тутгани ҳақида хабар бермоқда. Турли манбаларга кўра, 10-12 та ракета учирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Курск вилояти губернатори Алексей Смирнов ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими минтақа узра иккита ракетани уриб туширганини эълон қилган, бироқ уларнинг турини маълум қилмаган эди.