Қозоғистон мудофаа вазири Даурен Косанов машғулотлар вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари билан учрашди.
Вазир марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, Мудофаа вазирлиги оилаларни оғир кунларда ёлғиз қолдирмаслигини таъкидлади.
Марҳум ҳарбийларнинг оилаларига жами 2,46 млрд тенге миқдорида молиявий ёрдам ажратилиши маълум қилинди. Шунингдек, оилалар билан доимий алоқа сақланиб, зарур кўмак кўрсатилади.