Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Ҳаж зиёратида юрган Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади

Ҳаж зиёратида юрган Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов қорақалпоқ халқига мурожаат йўллади

Айни кунларда Саудия Арабистонида муборак Ҳаж зиёратида бўлиб турган ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Қорақалпоғистон халқига мурожаат қилиб, уларни ҳар хил фитначи ва провакаторларнинг найрангларига алданиб қолмасликка чақирди. У бу ҳақда ўзининг Instagram'даги саҳифасида айтиб ўтган.

"Провокатор ва фитначиларнинг гапига кириб, ёмон ва ғаразли ниятларга аралашиб қолманглар. Юртимизнинг тинчлиги ва икки халқнинг ўртасидаги тотувлик абадий бўлсин” деган боксчи.

Шунингдек, Баҳодир Жалолов Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида яшовчи Алишер Авезовга мухлислик қилиб, бокс спорт турини танлаганини ҳам таъкидлаган.

Хўжайли туманида яшовчи Алишер Авезовга мухлислик қилиб, боксга кириб келганман. У киши 1994 йилда Осиё ўйинлари ғолиби бўлган. Эндиликда улар Қорақалпоғистондан кўплаб Жаҳон ва Олимпиада чемпионларини чиқаришни мақсад қилган. Насиб этса, қорақалпоқ халқидан ҳам жаҳон чемпионлари чиқади. Юртбошимиз спортчиларга улкан шароитлар яратиб бермоқда. Биз бундан унумли фойдаланишимиз керак. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин”, деган Олимпиада чемпиони.

Киритилди: 07:35 06.07.2022. Ўқилди: 4309 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!